Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон тўрт ойда мева-сабзавот экспортидан қарийб 300 млн. доллар фойда олди

Ўзбекистон тўрт ойда мева-сабзавот экспортидан қарийб 300 млн. доллар фойда олди

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистон хорижга қиймати 298,5 млн АҚШ долларига тенг бўлган 514,8 минг тонна мева ва сабзавотлар экспорт қилган.

Бу кўрсатгич 2023 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 43,3 фоизга ёки 155,6 минг тоннага кўпайган.

Мева-сабзавот маҳсулотларининг асосий экспорт бозорлари Россия (26,3 фоиз), Покистон (24,2 фоиз), Қозоғистон (13 фоиз) ва Хитой (9,3 фоиз) давлатлари ҳиссасига тўғри келган.

2024 йилнинг январь-апрель ойларида мева-сабзавотлар экспорти улуши жами экспортнинг 3,5 фоизини ташкил этган.

Ўзбекистоннинг 2024 йил январь-апрель ойларида мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти ҳажми:

— Олхўри (қуритилган) – 7,6 минг тонна

— Узум – 5,6 минг тонна

— Узум (қуритилган) – 12,6 минг тонна

— Помидор – 11,6 минг тонна

— Карам – 148 минг тонна

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг