Ўзбекистон – Франция йиллик ташқи савдо айланмаси 1,1 млрд долларга етди

Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги ташқи савдо айланмаси ҳажми 2024 йилда 1,1 млрд АҚШ долларини ташкил этди, деб хабар берди Миллий статистика қўмитаси.
Ушбу кўрсаткич 2023 йилнинг мос даврига нисбатан 135,9 миллион АҚШ долларига ёки 13,6 фоизга ўсган.
ТСА таркибида экспорт ҳажми 795,1 млн АҚШ доллари, импорт ҳажми 336,2 миллион АҚШ долларига етган.
Экспорт таркиби (2024 йил, АҚШ долларида):
- Кимёвий воситалар — 773,3 млн
- Хизматлар — 7,9 млн
- Турли тайёр буюмлар — 4,2 млн.
Импорт таркиби (2024 йил, АҚШ долларида):
- Кимёвий воситалар — 161,8 млн
- Машиналар ва транспорт ускуналари — 89,4 млн
- Озиқ-овқат маҳсулотлари ва тирик ҳайвонлар — 46,6 млн.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter