Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Салоҳиятларни намойиш этамиз: Ўзбекистон ва Россия ўртасида ҳудудлараро битимлар имзоланди

Салоҳиятларни намойиш этамиз: Ўзбекистон ва Россия ўртасида ҳудудлараро битимлар имзоланди

Фото: «ЎзА»

Кеча бошланган Ўзбекистон Республикаси билан Россия Федерацияси ўртасидаги биринчи ҳудудлараро ҳамкорлик форуми бугун, 19 октябрь куни ўз ишини давом эттирди. Форум ишини «Xabar.uz» мухбири ҳам кузатиб бормоқда.

Анжуман икки мамлакат вазирлик ва идоралари, ҳудудлари раҳбарлари, ишбилармон доиралари вакиллари иштирокида ташкил қилинган «Салоҳиятларни намойиш этамиз» мавзусидаги бизнес нонушта билан бошланди. Унда мамлакатларимиз ҳудудлари ўртасидаги ҳамкорликни ўрнатиш, иқтисодий зоналар истиқболлари каби масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Бизнес нонушта якунида 8 та ҳудудлараро ва 3 та компаниялараро ўртасида ҳам битимлар имзоланди.

Хусусан:

  • Челябинск вилояти (Россия) ҳукумати билан Наманган вилояти (Ўзбекистон) ҳокимияти ўртасида савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва гуманитар ҳамкорлик ҳақида битим.
  • Оренбург вилояти (Россия) ҳукумати билан Самарқанд вилояти (Ўзбекистон) ҳокимияти ўртасида савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва гуманитар ҳамкорлик соҳаларида халқаро ва ташқи иқтисодий алоқаларни амалга ошириш ҳақида битим.
  • Оренбург вилояти (Россия) ҳукумати билан Фарғона вилояти (Ўзбекистон) ҳокимияти ўртасида савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва гуманитар ҳамкорлик соҳаларида халқаро ва ташқи иқтисодий алоқаларни амалга ошириш ҳақида битим.
  • Оренбург вилояти (Россия) ҳукумати билан Наманган вилояти (Ўзбекистон) ҳокимияти ўртасида савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва гуманитар ҳамкорлик соҳаларида халқаро ва ташқи иқтисодий алоқаларни амалга ошириш ҳақида битим.
  • Оренбург вилояти (Россия) ҳукумати билан Тошкент вилояти (Ўзбекистон) ҳокимияти ўртасида савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва гуманитар ҳамкорлик соҳаларида халқаро ва ташқи иқтисодий алоқаларни амалга ошириш ҳақида битим.
  • Ивановск вилояти (Россия) ҳукумати билан Тошкент вилояти (Ўзбекистон) ҳокимияти ўртасида савдо-иқтисодий алоқаларни амалга ошириш ҳақида битим.
  • Тюмень вилояти (Россия) ҳукумати билан Тошкент вилояти (Ўзбекистон) ҳокимияти ўртасида савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва гуманитар соҳаларда ҳамкорлик ҳақида битим.
  • Москва ҳукумати билан Тошкент шаҳар ҳокимияти ўртасида 2018-2020 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик меморандуми.
  • Оренбург вилояти (Россия) ҳукумати, «РусАгроМаркет-Холдинг» очиқ акциядорлик жамияти билан «Узтрейд» акциядорлик жамияти (Ўзбекистон) ўртасида битим.
  • «АРВИАЙ» Х5 Ритейл Груп» акциядорлик жамияти (Россия) билан «Узтрейд» акциядорлик жамияти (Ўзбекистон) ўртасида ҳамкорлик ҳақида битим.
  • Россия экспорт маркази акциядорлик жамияти билан Тошкент металлургия заводи масъулияти чекланган жамияти ўртасида стратегик шериклик ҳақида битим.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг