Ўзбекистон Хитойга газ экспортини йил бошидан буён 70 фоизга оширди

2025 йилнинг январ-май ойларида Ўзбекистон импорт қилганига нисбатан бироз кўпроқ газ экспорт қилган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълумотларига таяниб Спот хабар қилмоқда.
Дастлабки беш ой давомида Туркманистон ва Россиядан 285,5 млн долларлик «кўк ёқилғи» харид қилган. Бу эса газнинг импортдаги ўтган йилги улушидан икки баравардан ҳам кўпроққа қисқариб кетганини кўрсатади.
Январ ойида табиий газ етказиб бериш 27,8 млн долларни ташкил этган бўлса, феврал ойида 8 млн долларгача, март ойида эса 2,7 млн долларгача камайди. Апрел ойида газ импорти 112 млн долларгача кўтарилди, май ойида эса 135 млн долларга етди.
Йил бошидан бери Хитойга газ экспорти 62,7 фоизга кўпайиб, 288 млн долларга етди. Жумладан, январ ойида Хитойга 21,8 млн долларлик, февралда 20,2 млн долларлик, мартда 52,3 млн долларлик, апрелда 105,4 млн долларлик, майда эса 88,3 млн долларлик газ етказиб берилди.
Бироқ, Миллий статистика қўмитаси маълумотлари Хитой Божхона бош бошқармаси маълумотларидан бироз фарқ қилади, унга кўра Ўзбекистон январ-май ойларида 261,85 млн долларлик газ экспорт қилган, бу ўтган йилнинг шу кўрсаткичидан 70 фоиздан кўпроқдир.
Бундан ташқари, Хитой божхонаси Ўзбекистондан табиий газ етказиб беришнинг ойлик ҳажми 64,4 фоизга — апрел ойидаги 72,24 млн доллардан 118,78 млн долларгача (2024 йил май ойига нисбатан қарийб 40 долларга ўсиш) ошганини маълум қилди.
Хитойга газ экспорти бўйича етакчилик Россияга тегишли бўлиб, у жорий йилнинг дастлабки беш ойида 4,06 млрд долларлик кўк ёқилғи етказиб берган. Иккинчи ўринда 3,53 млрд доллар билан Туркманистон турмоқда. Кейинги ўринларда Мянма (663,7 млн доллар), Қозоғистон (383,8 млн доллар), шунингдек, кичик ҳажмдаги экспорт билан АҚШ ва Италия жойлашган.
Манба: spot.uz
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter