Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон Хитойга яна газ сотаётгани маълум бўлди

Ўзбекистон Хитойга яна газ сотаётгани маълум бўлди

Фото: Xabar.uz

Ўзбекистон Хитойга газ экспортини қайта тиклаган. Мамлакат ичида газга талаб ортиб кетгани учун четга сотиш тўхтатилганди.

Ҳозирча ҳукумат бу ҳақда хабар бермаган, аммо Хитойдаги маълумотларга кўра, Тошкент Туркманистондан бошланиб, Ўзбекистон ва Қозоғистондан ўтувчи Марказий Осиё — Хитой қувури орқали газ экспортини қайта йўлга қўйган.

Хитой божхона бош бошқармасига асосланиб тарқатилган хабарларга кўра, 2022 йил бошидан бери Ўзбекистон Хитойга 132,8 млн. долларлик газ сотган. Қанча ҳажмда газ сотилгани очиқланмаган. Бу орада Туркманистон 2,87 млрд. доллар, Қозоғистон эса 270,6 млн. долларлик экспортни амалга оширган.

Ўзбекистон ва Қозоғистон ички талаб ортгани сабабли яқин орада газ экспортини тўхтатишларини эълон қилган. Тошкент экспортни 2025 йилда, Қозоғистон эса 2024 йил охирида тўхтатмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ газ ва ток нархлари ошиши ҳақида хабарлар чиққанди, Молия вазирлиги буни инкор қилмаганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг