Ўзбекистон йил бошидан буён 6,5 минг тонна гуруч импорт қилган

2025 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистон 13 та давлатдан қиймати 2,9 млн АҚШ долларига тенг бўлган 6,5 минг тонна гуруч импорт қилган.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, жорий йилнинг 7 ойида Ўзбекистонга энг кўп гуруч етказиб берган давлатлар – Қозоғистон (4,3 минг тонна), Ҳиндистон (1,1 минг тонна) ва Қирғизистон (582 тонна) бўлган.
Шунингдек, Покистондан 186 тонна, Хитойдан 66 тонна ва бошқа давлатлардан жами 289 тонна гуруч импорт қилинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter