Ўзбекистонда автобус ишлаб чиқариш ҳажми камайди

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, автобус ишлаб чиқариш саноатида 2021 йилнинг март ойида 106 дона автобус ишлаб чиқарилган.
2021 йилнинг январь-март ойларида жами 147 дона автобус ишлаб чиқарилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 52,9 фоизга камайган.
Ишлаб чиқарилган автобуслар сони:
- 2019 йил январь-март – 398 та
- 2020 йил январь-март – 312 та
- 2021 йил январь-март – 147 та
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter