Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда электр энергияси истеъмоли рекорди янгиланди

Ўзбекистонда электр энергияси истеъмоли рекорди янгиланди

Миллий диспетчерлик маркази маълумотларига кўра, 2025 йил 16 июлдан 21 июлгача бўлган аномал иссиқ даврда Ўзбекистон энергетика тизимида суткалик электр энергияси истеъмоли ва юкламаси бўйича янги тарихий рекордлар қайд этилди.

Хусусан, биринчи марта электр энергияси истеъмолида ёзги кўрсаткичлар қишки максимал кўрсаткичлардан ошди.

Жумладан, 2025 йил 18 июль кунлик истеъмол миқдори 272,6 млн кВт/соат, бу қишки максимумдан (271,8 млн кВт/соат) ва аввалги ёзги рекорддан (253,3 млн кВт/соат) ошиб кетди.

Кеча соат 17:00 да энергетика тизимининг максимал қуввати 13,3 ГВтга етди, бу қишки рекорддан (12,5 ГВт) ва 2024 йил июль ойидаги кўрсаткичлардан (11,8 ГВт) юқори.

Энг катта ўсиш Тошкент шаҳрида қайд этилди.

Хусусан, суткалик истеъмол - 32,4 млн кВт/соат (2024 йилда кузатилган максимал истеъмол - 30,5 млн кВт/соат)га етиб, 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 33 фоизга кўпни ташкил этди.

Пойтахтда энг юқори юклама соат 14:52 да — 1811 МВт (2024 йилда - 1680 МВт)ни ташкил қилди. Жорий истеъмол даражаси 2024 йил июль ойининг шу даврига нисбатан 7,6 фоизга юқори бўлиб, ой бошидан буён ўсиш 11,0 фоизни ташкил этди.

Энергетика вазирлиги, ўз навбатида, истеъмолчилардан электр энергиясидан имкон қадар тежамкорлик билан фойдаланишларини сўрамоқда.  

Манба: t.me

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг