Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган қурилиш компаниялари сони очиқланди

Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган қурилиш компаниялари сони очиқланди

Фото: Xabar.uz

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йил 1 март ҳолатига қурилиш соҳасида 53 282 та корхоналар рўйхатдан ўтган.

Бу кўрсаткич 2023 йилнинг мос даврига нисбатан 5,9 фоизга ошган.

Сўнгги йилларда ушбу соҳада рўйхатдан ўтган корхоналарнинг динамикаси қуйидагича:

2020 йилда – 39 322 та

2021 йилда – 44 320 та

2022 йилда – 46 433 та

2023 йилда – 50 324 та

2024 йилда – 53 282 та

2024 йил 1 март ҳолатига қурилиш соҳасида солиқ қарзи (100 млн сўмдан юқори) мавжуд бўлган корхоналар сони 973 та бўлиб, уларнинг жами солиқ қарзи 735,3 млрд сўмни ташкил этган.

Шундан 284,6 млрд сўми, яъни  38,7 фоизи  10 та корхона ҳисобига тўғри келади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг