Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда янги вазирлик ва унинг таркибида икки агентлик ташкил этилди

Ўзбекистонда янги вазирлик ва унинг таркибида икки агентлик ташкил этилди

2019 йил 28 январдаги Президент фармонига биноан, Ташқи савдо вазирлиги ва Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси негизида Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ташкил этилди.

Вазирликнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари:

  • ягона давлат инвестиция сиёсатини амалга ошириш;
  • Ўзбекистон Республикасининг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш ва бошқа кўп томонлама иқтисодий ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш жараёнларини мувофиқлаштириш;
  • хорижий инвестицияларни жалб қилиш ишларини мувофиқлаштириш, халқаро иқтисодий ва молия институтлари, хорижий ҳукумат молия ташкилотлари билан икки томонлама ва кўп томонлама форматда ўзаро самарали ҳамкорликни амалга ошириш;
  • ташқи савдо соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш, Экспортни қўллаб-қувватлаш миллий тизимининг самарали ишлашига кўмаклашиш ва бошқалар.

Вазирлик ҳузурида қуйидагилар ташкил этилди:

  • Идоралараро божхона-тариф кенгашини тугатган ҳолда Тариф ва нотариф тартибга солиш кенгаши;
  • чет эл инвесторларини маълумотлар билан таъминлаш ва ҳуқуқий кўмак бериш, шунингдек, юзага келган муаммоларни ҳал этиш, зарурий ҳужжатларни расмийлаштириш бўйича уларга хизмат кўрсатиш учун Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги;
  • маҳаллий хомашё негизида юқори қўшилган қийматли рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун илғор хорижий технологияларни излаб топиш ва жорий этиш, илмий ишланмаларни экспертиза қилиш мақсадида Технологик ривожланиш агентлиги.

2 ой муддатда «Ўзбекозиқовқатхолдинг» ХКни тугатилади ва ушбу соҳада ўзини ўзи тартибга солувчи ташкилот тузилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг