Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистондаги жами оилавий корхоналар сони маълум қилинди

Ўзбекистондаги жами оилавий корхоналар сони маълум қилинди

Фото:«Darakchi.uz»

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2020 йилнинг 1 ноябрь ҳолатига, республика бўйича янги ташкил этилган оилавий корхоналарнинг сони 15 430 тани ташкил этмоқда.

2020 йилнинг 10 ойида ҳудудлар бўйича энг кўп Сурхондарё вилоятида 3664 та янги оилавий корхона ташкил этилган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4 967 тага кўпайган. Ўсиш суръати 47,5 фоизга ошган.

Энг кўп янги ташкил этилган оилавий корхоналар бўйича ҳудудлар:

1. Сурхондарё вилояти – 3664 та
2. Самарқанд вилояти – 2287 та
3. Андижон вилояти – 1336 та
4. Фарғона вилояти – 1221 та
5. Хоразм вилояти – 1198 та

Янги ташкил этилган оилавий корхоналарнинг соҳалар бўйича сони:

- Саноат – 4997 та
- Савдо – 4715 та
- Қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги – 3172 та
- Яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар – 1540 та
- Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар – 108 та

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг