Ўзбекистонга 11 ойда 2,7 млн дона мобил телефон импорт қилинди
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонга 2022 йилнинг январ–ноябр ойларида хориждан қиймати 181,6 млн. AҚШ долларига тенг 2,7 млн. дона мобил телефон импорт қилинган.
Ўзбекистонга мобил телефонлар импорти 2022 йилда 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 185 мингтага ошган.
2022 йил 11 ойида мобил телефонлар энг кўп импорт қилинган мамлакатлар:
- Хитой — 2,1 млн дона
- БАА — 247,5 минг дона
- Вьетнам — 199 минг дона
- Ҳиндистон — 175 минг дона
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter