Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонга картошка қайси давлатлардан кириб келаётгани айтилди

Ўзбекистонга картошка қайси давлатлардан кириб келаётгани айтилди

Фото: Xabar.uz

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистон 14 та давлатдан қиймати 55,5 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 319 минг тонна картошка импорт қилган.

Картошка импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда қарийб 11,6 минг тоннага ошган.

2022 йилнинг 6 ойида Ўзбекистон энг кўп картошка импорт қилган давлатлар:

— Покистон – 257,4 минг тонна

— Қозоғистон – 23,4 минг тонна

— Россия – 14,5 минг тонна

— Қирғиз Р. – 8,9 минг тонна

— Эрон – 5,6 минг тонна

— Афғонистон – 4 минг тонна

— Нидерландия – 3,9 минг тонна

— Беларусь – 631,6 тонна

— Польша – 559 тонна

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг