Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонга тижорат мақсадида қайси давлат фуқаролари кўп келмоқда?

Ўзбекистонга тижорат мақсадида қайси давлат фуқаролари кўп келмоқда?

Фото: Xabar.uz

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-июнь ойларида 65 минг нафар чет эл фуқаролари тижорат мақсадида Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 42 минг нафарга ёки 2,8 баробарга ошган.

Жорий йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистон Республикасига тижорат мақсадида келган чет эл фуқароларининг мамлакатлар кесимида сони қуйидагича:

Туркманистон — 37 942 нафар;

Тожикистон — 21 451 нафар;

Афғонистон — 1 569 нафар;

Хитой — 723 нафар;

Ҳиндистон — 582 нафар;

Туркия — 529 нафар;

Қирғиз Республикаси — 385 нафар;

Жанубий Корея — 329 нафар;

АҚШ — 199 нафар;

Россия — 157 нафар;

бошқа давлатлар — 1 102 нафар.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг