Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Чет элда юрган ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари сони қанчалиги айтилди

Чет элда юрган ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари сони қанчалиги айтилди

Жорий йилнинг январь-март ойларида хорижга пул ишлаш мақсадида кетган ватандошларимиз сони 486,1 минг кишини ташкил этди. Бу ҳақда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази шарҳида маълум қилинди.

Қайд этилишича, мигрантларнинг кетиш географияси, асосан, Россия (70,2 фоиз), Қозоғистон (13,4 фоиз), Қирғизистон (8,7 фоиз), Туркия (3,8 фоиз), Афғонистон (1,1 фоиз), Корея (0,6 фоиз), БАА (0,4 фоиз) каби давлатларни ўз ичига олди.

Ўзбекистоннинг мамлакат ташқарисида бўлган меҳнат мигрантлари сони қарийб 2,4 млн кишини ташкил қилиб, уларнинг 76 фоизи эркаклар ва 24 фоизи хотин-қизлардир.

Бугунги кунда мигрантларнинг аксарияти қурилиш – 51,6 фоиз, қишлоқ хўжалиги – 12,3 фоиз, саноат – 9,2 фоиз, савдо – 8,5 фоиз каби соҳаларда меҳнат қилмоқда.

2021 йилда чет элдан Ўзбекистонга трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми 8,1 млрд долларни ташкил қилган бўлиб, шундан 5,7 млрд доллар (яъни, 70 фоизи) Россия Федерациясидан келиб тушган, ҳар ойда бир меҳнат мигрантига тўғри келадиган пул ўтказмалари миқдори эса 453 АҚШ долларига тенг бўлди.

Халқаро Миграция Ташкилоти ҳисоб-китобларига кўра, Ўзбекистондан чиққан меҳнат мигрантларининг асосий қисми Россияга боради ва уларнинг сони қарийб 2 млн нафарни ташкил этмоқда.

Ташкилот маълумотларига кўра, жорий йилнинг 1-чорагида Россиядан 133 минг нафар мигрант Ўзбекистонга қайтган. Бунга россиялик иш берувчилар томонидан иш ҳақининг кечиктирилиши сабаб бўлиши мумкин, негаки, бу борада Меҳнат миграцияси агентлигига мингдан ортиқ шикоятлар келиб тушган.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг