Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистоннинг четга кондиционер экспорти кескин ошди

Ўзбекистоннинг четга кондиционер экспорти кескин ошди

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг дастлабки 4 ойида Ўзбекистон 8 та хорижий давлатга қиймати 3,6 млн. АҚШ долларига тенг бўлган кондиционер экспорт қилган.

Кондиционер экспорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,5 млн. АҚШ долларига ошган.

 Ўзбекистон 2021 йилнинг дастлабки 4 ойида кондиционер экспорт қилган давлатлар:
- Озарбайжон – 2,4 млн.
-  Россия – 315,9 минг
- Туркманистон – 304,4 минг
- Тожикистон – 223,8 минг
-  Қозоғистон – 159,9 минг
-  Қирғиз Р. – 59,6 минг
- Молдова – 38,8 минг
- Яман – 18,3 минг АҚШ доллари

2021 йилнинг дастлабки 4 ойида кондиционер экспорт қилган ҳудудлар:
- Тошкент шаҳри – 2,7 млн.
- Тошкент вилояти – 796,4 минг
- Андижон вилояти – 0,9 минг АҚШ доллари

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг