Ўзбекистон 6 ойда 12,1 млрд долларлик товар ва хизматлар экспорт қилган
2023 йилнинг январь-июнь ойида Ўзбекистон Республикасининг ташқи савдо айланмаси 29,2 млрд долларни ташкил этди.
Ташқи савдо айланмасида экспорт ҳажми 12,1 млрд долларни, импорт ҳажми эса 17 млрд долларни ташкил қилган.
Бу кўрсаткичлар ўтган йилнинг шу даврига нисбатан мос равишда 23 ва 17 фоизга ўсган.
Экспорт таркибида товарлар 9,8 млрд долларни, хизматлар эса 2,3 млрд долларни ташкил этди. Шу билан бирга, 16 млрд долларлик товарлар, 1 млрд долларлик хизматлар импорт қилинди.
Ўзбекистон 2023 йилнинг январь-июнь ойларида жаҳоннинг 183 та мамлакати билан савдо алоқаларини амалга оширган.
Ўзбекистон ташқи савдо айланмасида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар эса қуйидагилар (АҚШ долларида):
— Хитой – 5,3 млрд
— Россия – 4,4 млрд
— Қозоғистон – 2,2 млрд
— Туркия – 1,5 млрд
— Корея – 1,0 млрд
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter