Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистоннинг ташқи қарзи 2025 йилда 39,4 млрд долларга етиши прогноз қилинди

Ўзбекистоннинг ташқи қарзи 2025 йилда 39,4 млрд долларга етиши прогноз қилинди

Жорий йилда янгиланган ҳисоб-китобларга кўра, давлат қарзи 39,7 млрд АҚШ доллари ташкил қилиши кутилмоқда.

Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2025 йилга мўлжалланган Давлат бюджети лойиҳасига бағишланган навбатдаги «Фуқаролар учун бюджет» ахборот нашрида маълум қилинди.

Нашрга кўра, 2025 йилга келиб давлат қарзи 45,1 млрд АҚШ доллари ёки ЯИМга нисбатан 36,7 фоизни ташкил қилиши прогноз қилинмоқда.

Бунда давлат қарзи динамикаси йиллар якунига кўра:

  • 2023 йилда 34,9 млрд АҚШ доллари (ЯИМга нисбатан 29,2 фоиз);
  • 2024 йилда (кутилма) 39,7 млрд АҚШ доллари (ЯИМга нисбатан 30,3 фоиз);
  • 2025 йилда (прогноз) – 45,1 млрд АҚШ доллари (ЯИМга нисбатан 32,1 фоиз)ни ташкил қилиши кутиляпти.

Шунингдек, давлат ташқи қарзи 2024 йил якунида 33,9 млрд АҚШ доллари (ЯИМга нисбатан 30,3 фоиз), дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 2025 йилда эса 39,4 млрд АҚШ доллари (ЯИМга нисбатан 32,1 фоиз) бўлиши кутилмоқда.

Бунда, давлат ташқи қарзини жалб қилиш бўйича янгидан имзоланадиган шартномалар ҳажми (йил якунлари бўйича) 2025 йилда 5,5 млрд АҚШ доллари (шундан 2,5 илрд АҚШ доллари инвестиция лойиҳалари учун, 3 млрд АҚШ доллари бюджетни қўллаб-қувватлаш учун) миқдорида прогноз қилиняпти.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг