Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистоннинг халқаро захиралари 61,23 млрд долларга етди

Ўзбекистоннинг халқаро захиралари 61,23 млрд долларга етди

Иллюстратив фото

Ўзбекистон олтин-валюта захиралари, 1 декабр ҳолатига, 61,23 млрд долларга етди. Бу ҳақда Марказий банк маълумот берди.

Захиралар ноябрда 1,9 млрд долларга (+3,2 фоиз) ўсди, йил бошидан эса 20 млрд долларга (+48,7 фоиз) ошди. Бу аввало олтин нархи ва ҳажмининг ортиши билан боғланмоқда.

Қолаверса, Марказий банк сотиб олган қимматли қоғозлар қиймати ҳам сезиларли даражада ошган ноябрда 503 млн долларга кўпайиб, $1,52 млрдга етган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг