Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзини ўзи банд қилган ҳайдовчилар қанча пул топаётгани маълум бўлди

Ўзини ўзи банд қилган ҳайдовчилар қанча пул топаётгани маълум бўлди

Фото: Xabar.uz

Мамлакатимизда мингдан ортиқ ўзини ўзи банд қилган хотин-қизлар онлайн-такси агрегаторлари хизматлари орқали ҳайдовчилик қилмоқда, деб хабар берди Солиқ қўмитаси ахборот хизмати.

Ўзбекистонда 2,6 млндан ортиқ фуқаро ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатга олинган. Шундан 284 минг нафари 2024 йилда рўйхатдан ўтган.

Умумий ҳисобда 1 март ҳолатига ўзини ўзи банд қилган ҳайдовчилар 420,8 минг нафарни ташкил этади. Уларнинг 161,5 минг нафардан ортиғи солиқ органлари билан интеграциялашган онлайн-агрегаторлар орқали йўловчи ташиш хизматларини кўрсатмоқда. Таъкидланишича, аёлларнинг бу соҳага қизиқиши ортиб бормоқда: 1 053 нафар ҳайдовчи аёл ушбу онлайн хизматлар орқали йўловчи ташиш билан шуғулланмоқда.

 Онлайн-такси агрегаторларидан фойдаланадиган ҳайдовчилар:

  • 30 ёшгача — 59 274 нафар;
  • 30 ёшдан 50 ёшгача — 90 420 нафар;
  • 50 ёшдан ошганлар — 11 970 нафар.

Солиқ қўмитаси маълумотлар базасида мавжуд маълумотларга кўра, ўзини ўзи банд қилган ҳайдовчилар жорий йилнинг дастлабки 2 ойида онлайн-агрегаторлар ёрдамида қуйидаги миқдорларда даромад олган:

  • 1 млн сўмгача — 104 241 нафар;
  • 1 млндан 2 млн сўмгача — 24 350 нафар;
  • 2 млндан 5 млн сўмгача — 23 817 нафар;
  • 5 млндан 10 млн сўмгача — 7 887 нафар;
  • 10 млндан 15 млн сўмгача — 1 180 нафар;
  • 15 млн сўмдан юқори — 189 нафар.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг