Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ўзмиллийбанк» АЖ ва Solfy финтех-компанияси фоизсиз муддатли тўлов карталарини жорий этади

«Ўзмиллийбанк» АЖ ва Solfy финтех-компанияси фоизсиз муддатли тўлов карталарини жорий этади

Ўзбекистоннинг энг йирик банки «Ўзмиллийбанк» АЖ ва Solfy финтех-компанияси фоизсиз муддатли тўлов карталарини жорий этишмоқда. Ҳамкорлар Ўзбекистон бозорида инновацион молия маҳсулоти бўлган – Solfy муддатли тўлов карталарини жорий этишга тайёргарлик кўришмоқда. Техник интеграция жараёни фаол босқичда, лойиҳани йўлга қўйиш эса 2022 йилнинг 4 апрелига режалаштирилган.

Solfy – бу халқаро fintech компания бўлиб, у banking, e-commerce ва retail соҳаларида ўз фаолиятини олиб боради. Компания турли сегментлардаги дўконларни бирлаштирадиган платформаларни яратиб, фойдаланувчиларга бошланғич бадал ва ортиқча тўловларсиз қулай шартларда харидларни амалга ошириш имкониятини яратади. Solfy томонидан яратилаётган маҳсулот, Ўзбекистонда кунлик харидлар ва тўлов инструментлари ҳақидаги тассаввурни ўзгартиради.

Лойиҳа гуруҳи шунга ўхшаш лойиҳаларни Россия ва Белорусияда амалга оширишда иштирок этган (ҳозирги кунда ушбу давлатларда 6 млн. донадан ортиқ муддатли тўлов карталари эмиссия қилинган ва 200 000дан ортиқ ҳамкор-дўконлар мавжуд). Амалга оширилган лойиҳалар ўз сигментида етакчи ҳисобланади ҳамда кўп маротаба турли ихтисослаштирилган совринларни қўлга киритган.

«Ўзмиллийбанк» АЖдан Solfy муддатли тўлов картаси мижозларга яширин тўловлар ва комиссияларсиз муддатли фоизсиз харидларни 12 ой муддатга амалга ошириш имкониятини беради. Муддатли тўловда амалга ошириладиган харидлар, ихтиёрий талабларни қондирадиган ва кенг қамровли ҳамкорлар тармоғи орқали мавжуд бўлади. Solfy Ўзбекистонда лойиҳани ишга тушириш учун ҳамкорлар базасини шакллантириш билан фаол шуғулланмоқда. Лойиҳанинг ҳамкори бўлиш ёки у ҳақида қўшимча маълумотларга эга бўлиш учун қуйидаги ҳавола орқали анкетани тўлдириш зарур.

Мижозлар эса Solfyнинг мобил иловаси орқали ҳамкор дўконларни қидириши ва ўз балансларини бошқаришлари мумкин. Ҳозирданоқ ҳаволаси орқали ариза қолдириш мумкин. Лойиҳа ишга тушганидан кейин эса, биринчи мижозлар мобил иловани юклаб олишади ҳамда муддатли тўлов карталарини расмийлаштирадилар.

Яқин бир неча йил ичида 1 млн. донадан ортиқ муддатли тўлов карточкаларини чиқариш ҳамда ҳамкорлар сифатида мамлакатдаги йирик ретейл компанияларининг ярмини жалб қилиш режалаштирилган. Бу эса Ўзбекистон чакана банк хизматлари бозорида етакчи ўринни эгаллашга имконият яратади.

Solfy лойиҳасининг ҳаммуассиси Андрей Басуев, тез кунда ишга тушадиган лойиҳани шарҳлаган ҳолда: «Бизнинг маҳсулотимиз барча томонлар учун фойдали: мижозлар жуда талабгир ва ҳақиқатда ҳалол маҳсулотни қўлга киритади. Дўконлар эса, муддатли тўлов турини йўлга қўйган ҳолда, янги мижозларни жалб қилади ва савдо ҳажмини оширади. Бундан ташқари, Ўзбекистон бозорида бундай турдаги маҳсулотни пайдо бўлиши, шундоқ ҳам тезлик билан ривожланаётган мамлакат иқтисодиётига, товар айланмаси, нақд пулсиз амалиётлар ҳажмини ва рақамли хизматлар кўламини ошириш учун янги импульс беради. Бизнинг тажрибамиз ва ҳамкоримиз «Ўзмиллийбанк» АЖнинг технологик кўламининг коллаборацияси натижасида, маҳсулотимизни чинакам маънода «халқ маҳсулоти» қилмоқчимиз», — деди.

«Solfyдаги ҳамкорларимиз билан ишга тушираётган лойиҳамиз «Ўзмиллийбанк» чакана бизнесининг рақамли транформациясига сезиларли қадамдир ва у ушбу сегментдаги салоҳиятимизни сезиларли даражада ошириш учун мўлжалланган. Ишончим комилки, муддатли тўлов картаси иш модели Ўзбекистон аҳолиси орасида катта талабга эга бўлади ҳамда шаффоф ва адолатли шартларда олинган қарз маблағларига бўлган эҳтиёжни қондиради. Шунингдек, лойиҳа бизнесни мижозлар билан ишлашда замонавий ёндашувларга ўтишини сезиларли даражада тезлаштиришга ёрдам беради ва товар ҳамда хизматлар учун тўловларнинг кенгроқ, қулайроқ имкониятларини тақдим этади», — деб таъкидлайди «Ўзмиллийбанк» АЖ Чакана блок Бошқарувчи директори Мамажонов Иқболжон Икромович.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг