«Ўзмиллийбанк» АЖ ва Тошкент давлат иқтисодиёт университети ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди
Жорий йилнинг 18 февраль санасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июлдаги «Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3151-сонли Қарори ижросини таъминлаш ҳамда таълим, фан ва ишлаб чиқаришнинг инновацион ҳамкорлигини амалга ошириш асосида инновацион-корпоратив ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида «Ўзмиллийбанк» акциядорлик жамияти ва Тошкент давлат иқтисодиёт университети ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
«Ўзмиллийбанк» акциядорлик жамияти ҳамда Тошкент давлат иқтисодиёт университети ўртасидаги ҳамкорликдан олий таълим ва ишлаб чиқаришнинг ўзаро интеграциясини таъминлаш, талабаларнинг ижодий ва интеллектуал салоҳиятини амалга ошириш учун зарурий шарт-шароитлар яратиш, ёш олимларни қўллаб-қувватлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш ҳамда олий таълим, илм-фан ва ишлаб чиқариш ўртасидаги инновацион ҳамкорликни йўлга қўйиш, шунингдек, банк тизимининг ривожланиш тенденцияларини ўрганиш бўйича қўшма лойиҳалар яратиш ва уларни амалга ошириш ҳамда натижаларини инновацион асосда банк тизими амалиётига татбиқ этиш, Университетнинг кафедралари билан ўзаро ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйган ҳолда бакалавриат ва магистратурада таҳсил олаётган талабаларнинг ишлаб чиқариш ва малакавий амалиётларини ташкил этиш, «Ўзмиллийбанк» акциядорлик жамиятининг келгуси истиқболдаги фаолиятини ривожлантириш бўйича долзарб муаммоли мавзулар рўйхатини шакллантириш ва ушбу мавзулар бўйича ҳамкорликда тадқиқот олиб бориш, долзарб муаммоли мавзулар бўйича илмий ишлар тайёрлаш ва нашр этиш, ўзаро форумлар, семинар ва конференциялар ташкил этиш, долзарб мавзулар бўйича «давра суҳбатларига» томонлар вакилларининг ташрифлари, Университетнинг бакалавриат ва магистратура таълим босқичида таҳсил олаётган талаба, тингловчиларнинг ишлаб чиқариш ва малакавий амалиётларини «Ўзмиллийбанк» акциядорлик жамиятида самарали ташкил этиш, малакали кадрлар тайёрлаш мақсадида «Ўзмиллийбанк» акциядорлик жамиятининг етакчи ходимларини ўқув жараёнига жалб этиш каби мақсадлар қўйилди.
Тадбир давомида таъкидланганидек, Тошкент давлат иқтисодиёт университети «Бухгалтерия ҳисоби» кафедраси қошида «Ўзмиллийбанк» акциядорлик жамияти билан ҳамкорликда илмий-тадқиқот маркази ташкил этилиши кўзда тутилган бўлиб, Университет профессор-ўқитувчилари томонидан билдирилган, Мазкур марказда таҳсил олган талаба-ёшларга «Ўзмиллийбанк» акциядорлик жамияти томонидан махсус сертификат тақдим этилиши, сертификатга эга бўлган марказ битирувчиларининг келгусида «Ўзмиллийбанк» акциядорлик жамияти тизимида иш билан таъминланиш имкониятига эга бўлиши таклифи Банк раҳбарияти томонидан маъқулланди ва қўллаб-қувватланди.
Тошкент давлат иқтисодиёт университети томонидан билдирилган яна бир уч томонлама ҳамкорликни йўлга қўйиш, яъни «Ўзмиллийбанк» акциядорлик жамияти орқали корхоналарга кириб бориш, улардаги мавжуд муаммоларни ёш ва иқтидорли талабалар томонидан инновацион ечимлар ёрдамида бартараф этиш таклифига жавобан, Банк раҳбарияти нафақат уч томонлама ҳамкорликни таъминлаш, балки Банкнинг инвестицион иштироки мавжуд бўлган йирик лойиҳаларда ҳам иқтидорли ва креатив фикрловчи талаба ёшлар ҳамкорлигини таъминлаш таклифи илгари сурилди, зеро, мамлакатимизда «Янги Ўзбекистон» ни барпо этишдек улуғ мақсадга эришиш йўлида асосий таянчимиз бўлган азму шижоатли ёшларга эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш, уларга барча соҳаларда ўз иқтидори ва салоҳиятини тўлиқ намоён этиши учун зарур шароит ва имкониятлар яратиб бериш давлат сиёсатининг устувор йўналиши ҳисобланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter