Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ўзтрансгаз» ва «Ўзбекнефтгаз» раҳбарларига ўринбосарлар тайинланди

«Ўзтрансгаз» ва «Ўзбекнефтгаз»  раҳбарларига ўринбосарлар тайинланди

Фото:«Халқ сўзи»

«Ўзтрансгаз» АЖ ва «Ўзбекнефтгаз» АЖ раҳбариятларида янги тайинловлар амалга оширилди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги  матбуот хизмати хабар берди.

Жасур Шамсиев  «Ўзтрансгаз» АЖ бошқаруви раиси биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган. Бунгача у «Шўртаннефтгаз» МЧЖ директори ўринбосари бўлиб ишлаган.

Шаҳзод Алиризаев «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси биринчи ўринбосари лавозимига ўтди. Алиризаев шу вақтга қадар «Нефтгазинвест» МЧЖ директори вазифасини бажарувчи бўлиб ишлаганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг