Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Пойтахтбанк»ка янги раис тайинланди

«Пойтахтбанк»ка янги раис тайинланди

Фото:«Uznews.uz»

«Пойтахтбанк» АТБ раҳбариятида ўзгариш кузатилди. Бу ҳақда «davletovuz» канали хабар берди. 

«Айтишларича, Мажид Тоҳиров «Пойтахтбанк» акциядорлик тижорат банки Бошқарув раиси этиб тайинланган. У бунгача Марказий банк Тошкент шаҳар Бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган» дейилади хабарда.

Шерзод Рафатович Хаджизадаев Марказий банк Тошкент шаҳар Бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланганлиги айтилмоқда.

У 2008-2010 йилларда ушбу лавозимда ишлаган ва кейинчалик «Трастбанк» Бошқаруви раиси, Марказий банк раиси ўринбосари, Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаб келган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг