Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент аҳоли ва тадбиркорларга қўшимча имтиёзлар берди

Президент аҳоли ва тадбиркорларга қўшимча имтиёзлар берди

Фото: Солиқ қўмитаси

Президент «Коронавирус пандемияси даврида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонни имзолади.

Унга кўра, 2020 йил 1 июндан 1 сентябргача:

  • кичик тадбиркорлик субъектлари; 
  • бозорлар ва савдо мажмуалари; 
  • кинотеатрлар;
  • умумий овқатланиш жойлари;
  • жамоат транспортлари ташкилотлари;
  • спорт-соғломлаштириш муассасалари;
  • шунингдек, йўловчиларни ташиш, маиший хизмат кўрсатиш, ёпиқ жойларни ижарага бериш, шу жумладан банкетлар ташкил этиш билан шуғулланадиган юридик шахслар мол-мулк ва ер солиғи тўлашдан ОЗОД ҚИЛИНАДИ.

Қайд этилишича, кичик тадбиркорлик субъектларига 19.03.2020 йилдаги ПФ-5969-сон ва 3.04.2020 йилдаги ПФ-5978-сонли Фармонларга мувофиқ апрель-май ойлари учун  тақдим этилган, мол-мулк ва ер солиғининг фоизсиз кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) суммаларидан;

2020 йил 1 январдан бошлаб 2020 йил 15 майгача бўлган муддатда ер ва мол-мулк солиғи бўйича ҳисобланган пеня ва жарималардан ВОЗ КЕЧИЛАДИ.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг