Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент Фармони қабул қилинди

Президент Фармони қабул қилинди

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармони қабул қилинди.

Фармонда қуйидагилар кўзда тутилмоқда:

❖ 2022 йил ҳосилидан пахта хом ашёсини етиштириш харажатларини молиялаштиришни 1 ноябридан бошлаш.

❖ Пахта йиғим-терими учун тижорат банклари томонидан ажратилган кредитлар бўйича фоиз ставкасининг бир қисмини қоплаш учун компенсация тўлаш Жамғарма ҳисобидан амалга оширилади.

❖ 2021 йил ҳосилидан бошлаб асосий майдонларда экиладиган сабзавотни етиштириш харажатларини молиялаштириш учун Жамғарма ресурсларидан 14 фоиз ставкада кредит ажратилади.

❖ Кредит етиштирилаётган маҳсулот қийматининг 40 фоизи миқдорида 9 ой муддатга ажратилиши белгиланди.

Қуйидагилар Жамғарманинг асосий вазифалари этиб белгиланди:

❖ Пахта хом ашёси ва буғдой етиштириш харажатларини молиялаштириш;

❖ Асосий майдонларда экиладиган сабзавот маҳсулотларини етиштиришни молиявий қўллаб-қувватлаш;

❖ Ички бозорда дон ва нон маҳсулотлари нархлари барқарорлигини таъминлаш учун зарур буғдойни бозор нархларида харид қилиш ва биржа савдоларига қўйиш;

❖ Фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилотларига замонавий, юқори самарали қишлоқ хўжалиги техникасини етказиб беришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш.

❖ Фармон ижросини ташкил этиш мақсадида Қишлоқ хўжалиги ва молия вазирлиги томонидан «Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларини давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватлашни ташкил этиш тўғрисида» ги Ҳукумат қарори лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда.

Бунга кўра:

❖ 2022 йил ҳосилидан пахтани экиш учун агротехник тадбирлар (шўр ювиш, қишки суғориш, ер ҳайдаш ва бошқалар) ноябрь ойидан бошланишини инобатга олаган ҳолда, молиялаштиришни 1 ноябрдан бошлаш.

❖ Шу сабабли, кредитнинг умумий фойдаланиш муддати фермер хўжаликлари учун — 12 ойдан 14 ойга, пахта-тўқимачилик кластерлари ва кооперациялари учун — 19 ойдан 22 ойга узайтириш.

Жамғарма томонидан 2021 йилда пахта териш машинаси ва ғалла ўриш комбайнини лизинг асосида сотиб олишни молиялаштириш учун керакли бўлган маблағлар билан таъминланади.

Шунингдек, қишлоқ хўжалиги техникаларини сотиб олиш учун субсидия (техника нархининг 15 фоизи) ва комбайнларнинг хорижда хизмат кўрсатиш учун ташиш харажатларига компенсация (харажатнинг 80 фоизи) маблағлари ажратилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг