Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент Миришкор, Балиқчи ва Тахиатош тажрибасини эътироф этди

Президент Миришкор, Балиқчи ва Тахиатош тажрибасини эътироф этди

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган йиғилишда кооперация орқали чорвани кўпайтириш вазифаси қўйилди.

Шунингдек, намунали тажрибалар кўрсатиб ўтилди:

  • ҳоким ёрдамчиси ва фермер хўжалиги ҳамкорлигида аҳолига қорамол ҳамда қўй ва эчки тарқатилган, етиштирилган сут ва гўштни сотиб олиш йўлга қўйилган Миришкор тажрибаси;
  • томорқа хизмати корхонаси аҳолига 2-3 тадан наслли қорамол тарқатган, ветеринария хизматларини бепул кўрсатаётган, гидропоника усулида озуқа етиштиришни йўлга қўйган Чуст ҳамда ер ресурслари чекланган шароитда хонадонларда 20 тагача зотли қорамол боқилаётган Балиқчи тажрибаси;

Бу тажрибаларни кенгайтириш учун хорижий кредитлар 10 йил муддатга 3 йил имтиёзли давр билан ажратилади, 14 фоиздан ошадиган қисмига компенсация ва кредитнинг 50 фоизига кафиллик, гидропоникада озуқа етиштириш ускуналарини харид қилиш харажатининг 20 фоизи қоплаб берилади.

Паррандачилик корхонаси аҳолига 50-100 бош хонаки парранда ва инкубатор тарқатган, мингтадан тухум сотиб олиш ва парранда кўпайтириш йўлга қўйилган Тахиатош тажрибаси алоҳида қайд этилди.

Ушбу тажрибалардан келиб чиқиб мутасаддиларга қуйидаги топшириқлар берилди:

  • 15 мартга қадар  ҳар бир туманда камида 5 тадан маҳаллада Миришкор тажрибасини йўлга қўйиш;
  • 1 майга қадар томорқа хизмати корхоналари орқали Чуст ва Балиқчи тажрибаларини барча туманларда жорий этиш ва бунинг учун оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида 300 миллиард сўм ажратиш;
  • 1 июнга қадар Тахиатош тажрибаси асосида ҳар бир вилоятда камида 2 тадан лойиҳани ишга тушириш;
  • 1 сентябрга қадар ҳар бир вилоятда камида 2 мингтадан хонадонга наслли чорва молларини тарқатишни ташкил этиш.

Умуман, вилоят ҳокимлари юқоридаги 3 та тажриба асосида 2022 йилда жами 200 минг аҳоли бандлигини таъминлашга шахсан масъул бўлиши кўрсатиб ўтилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг