Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президентнинг янги қарори қабул қилинди

Президентнинг янги қарори қабул қилинди

Фото: Президент матбуот хизмати

Электротехника саноатини ривожлантириш янги босқичга олиб чиқилади. «Электротехника саноатини ривожлантиришни янги босқичга олиб чиқиш ва рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори (ПҚ–325-сон, 12.09.2026 й.) қабул қилинди.
 
Қарорга кўра, 2026 йил 1 октябрдан бошлаб электротехника саноати корхоналари учун:
 
- айланма маблағлар билан таъминлашга тижорат банклари орқали қуйидаги шартларда кредитлар ажратилади:
 
- «Савдони ривожлантириш компанияси» акциядорлик жамияти (Компания) маблағлари ҳисобидан 2 йил муддатгача 3 ойлик имтиёзли давр билан йиллик 6 фоиз (шундан 2 фоиз банк маржаси) ставкада битта тадбиркор учун кўпи билан 5 млн АҚШ доллари миқдорида;
 
- кредитнинг 50 фоизига, бироқ 20 млиард сўм эквивалентидан ошмаган миқдорда «Бизнесни кафолатлаш миллий компанияси» АЖ ҳисобидан кафиллик, қолган қисмига – корхона томонидан ликвидли мол-мулк, суғурта полиси, экспорт шартномаси (келгусидаги пул тушумларига талаб ҳуқуқи асосида) ва/ёки бошқа турдаги таъминот тақдим этилади;
 
- биржа савдолари орқали мис хомашёсини харид қилишда ҳисоб-китоб қилишнинг қуйидаги тартиби жорий қилинади:
 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 15 октябрдаги ПҚ–304-сон қарорининг 6-бандига мувофиқ ажратилган маблағларнинг ўзлаштирилмаган қисми ҳисобидан Компания томонидан «Ўзсаноатэкспорт» АЖга тўғридан-тўғри 40 млн АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратилади;
 
- биржа савдоларида мис хомашёсини харид қилишда 25 фоиз тўлов корхона томонидан, қолган 75 фоиз тўлов «Ўзсаноатэкспорт» АЖ томонидан 3 кун ичида амалга оширилади. Бунда битта тадбиркорлик субъектининг «Ўзсаноатэкспорт» АЖ олдидаги қарздорлиги 3 млн АҚШ долларидан ортиқ бўлишига йўл қўйилмайди;
 
- корхоналар томонидан «Ўзсаноатэкспорт» АЖ олдидаги мажбуриятини таъминлаш учун суғурта полиси тақдим этилади;
 
- «Ўзсаноатэкспорт» АЖ томонидан амалга оширилган 75 фоиз миқдоридаги тўлов корхоналар томонидан 90 кун ичида қайтарилади. Бунда кечиктириб тўлаш имконияти берилган ҳар бир кун учун йиллик 6 фоиз ставкада фоиз ҳисобланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг