Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қашқадарёда қовун экспорти бошланди

Қашқадарёда қовун экспорти бошланди

Айни кунларда Қашқадарёда хуштаъм қовун маҳсулотлари аллақачон пишиб етилиб, чет давлатларига экспорт учун юкланиб жўнатилмоқда.

Куни-кеча Миришкор туманида жойлашган «Умарқулов Абдуҳолиқжон» фермер хўжалиги томонидан экологик тоза, мазаси тилни ёрар қовунлар Россия Федерациясига экспорт қилинди. 15 гектар майдонга ҳосил эккан ушбу фермер хўжалиги томонидан бугунга қадар оғирлиги 17 тонна 885 килограмм бўлган, қиймати қарийб 18 минг АҚШ долларилик қовунлар экспорти амалга оширилди.

Маҳсулотларни экспортга чиқаришда божхона ходимлари томонидан карантин қоидаларига риоя этилган ҳолда божхона расмийлаштирувини соддалаштирилган тартибда қисқа фурсатларда амалга оширилмоқда. Бу ўз навбатида, чет давлатига йўл олган маҳсулотларнинг сифатини сақлаш ҳамда манзилга тезкор етиб боришларини таъминламоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг