Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қашқадарёдаги «Жанубий кемачи» конида яна бир қудуқдан саноат миқёсида табиий газ олинди

Қашқадарёдаги «Жанубий кемачи» конида яна бир қудуқдан саноат миқёсида табиий газ олинди

«Ўзбекнефтгаз» АЖнинг Муборак нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасидаги «Жанубий кемачи» кони 157-қудуқда сув йўлини тўсиш ва маҳсулдор қатламни перфорация қилиш мақсадида қудуқда капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Бу ҳақда акционерлик жамияти матбуот хизмати хабар бериб ўтди.

Олиб борилган ишлар натижасида ҳозирда ушбу қудуқдан кунлик 50 минг метр куб саноат миқёсидаги табиий газ, 0,7 тонна газконденсати олинди.

Ҳозирда қудуқ «Жанубий кемачи» конининг газни бирламчи тайёрлаш қурилмасига ишга қўшилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг