Қозоғистон банки 176,4 млн АҚШ долларига Click акцияларини сотиб олди

Қозоғистоннинг «Halyk Banki» Click’нинг 49 фоиз акциясини 176,4 млн АҚШ долларига сотиб олди. Шунингдек, ўзига тегишли бўлган «Tenge Bank» АКнинг 49 фоиз акциясини Click акциядорларига 60,76 миллион долларга сотди.
Бу ҳақида Лондон фонд биржаси сайтида маълум қилинган.
«Битим тузилиши икки томоннинг ҳозирги ҳуқуқий тузилмаларини сақлаб қолган ҳолда яқин ҳамкорликда ишлаш имкониятини яратади», – дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Tenge Bank ҳам "Halyk Banki"нинг шўъба банки ҳисобланади.
Маълумот учун, Марказий Осиёдаги энг йирик молиявий гуруҳ бўлган «Halyk» 37,5 миллиард АҚШ долларидан ортиқ активларга эга ҳисобланади. 2025 йил 1 июль ҳолатига кўра, «Halyk» компаниясининг Ўзбекистонга киритган жами сармоялари тахминан 1,5 миллиард АҚШ долларини ташкил этади.
Click эса Ўзбекистоннинг етакчи тўлов хизматлари провайдери бўлиб, 20 миллион фойдаланувчидан иборат мижозлар базаси ва рақамли инновациялар бўйича чуқур тажрибага эга финтеч етакчиси ҳисобланади.
Манба: londonstockexchange.com
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter