Қозоғистон ТИВ божхона тартибини соддалаштиришни таклиф қилди

Минтақавий логистика тизими ривожига юкларни сақлаш учун омборлар камлиги ҳамда божхона муаммолари тўсқинлик қилмоқда. Бу ҳақда Қозоғистон бош вазири ўринбосари – ташқи ишлар вазири Мухтор Тлеуберди бугун, 18 ноябрь куни Самарқандда ўтган «Европа Иттифоқи – Марказий Осиё ўртасида ўзаро боғлиқлик конференцияси: Глобал дарвоза» деб номланган йирик анжумандаги чиқишида гапирди, деб хабар бермоқда «Xabar.uz» мухбири.
Шунга кўра сиёсатчи минтақалараро савдо ва логистикани фаоллаштириш учун ягона тариф жорий этиш ва божхона амалиётини соддалаштириш таклиф этди.
Қайд этилишича, иқтисодий тараққиёт кўп жиҳатдан транспорт ва логистика тизимини ривожлантиришга боғлиқ бўлиб қолмоқда. Шу боис ҳам расмий Остона ушбу соҳага алоҳида эътибор қаратмоқда. Сўнгги 15 йилда мамлакат транспорт тизимига 35 миллиард доллар маблағ ажратди. 2023 йилда транзит йўналишларини диверсификациялашга 15 миллиард доллар ажратилиши кўзда тутилган.
Мухтор Тлеуберди Хитойдан Европага қадар юк ташиш ҳажмини қулайлаштириши кутилаётган «Ўрта коридор»нинг аҳамияти ошиб бораётганини ҳам қайд этди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter