Рекламачиларнинг 67 фоизи Тошкентда фаолият юритяпти

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил 1 июл ҳолатига, республикамизда реклама фаолияти ва бозор конъюнктурасини ўрганиш соҳасида 1 766 та тадбиркорлик субъекти фаолият юритмоқда (улар энг кўп Тошкент шаҳрида — 1 189 та ёки жами реклама билан шуғулланувчиларнинг 67,3 фоизи).
Кўрсаткич йил бошидан 173 тага ошган бўлиб, ўсиш суръати 110,1 фоизни ташкил этган.
Уларнинг ҳудудлар кесимидаги сони қуйидагича:
- Тошкент шаҳри — 1 189 та
- Самарқанд вилояти — 98 та
- Тошкент вилояти — 84 та
- Жиззах вилояти — 70 та
- Фарғона вилояти — 63 та
- Бухоро вилояти — 47 та
- Сурхондарё вилояти — 34 та
- Андижон вилояти — 33 та
- Наманган вилояти — 29 та
- Қорақалпоғистон Респ. — 28 та
- Қашқадарё вилояти — 27 та
- Навоий вилояти — 26 та
- Хоразм вилояти — 22 та
- Сирдарё вилояти — 16 та
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter