Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев Шофиркондаги «Бухара Азтекс» тикувчилик корхонаси билан танишди

Шавкат Мирзиёев Шофиркондаги «Бухара Азтекс» тикувчилик корхонаси билан танишди

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев Шофиркон туманидаги «Бухара Азтекс» тикувчилик корхонаси фаолияти билан танишди.

Илгари бу туманда саноат умуман йўқ эди. Қишлоқ хўжалигидаги янгиланишлар, кластер тизими натижасида бу ерда ҳам саноат пайдо бўлди. Ҳозир биргина пахтадан ип, калава, мато, тайёр кийимлар, чигитдан ёғ, совун, озуқа ва бошқа ўнлаб маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда.

«Бухара Азтекс» ана шундай замонавий корхоналардан. Бу ерда пахта етиштириш ва уни чуқур қайта ишлашнинг тўлиқ занжири йўлга қўйилган. Шу боис маҳаллийлаштириш даражаси 100 фоизга етган.

Лойиҳанинг қиймати 8,7 миллион доллар. Ускуналар Япония, Германия ва Туркиядан келтириб ўрнатилган. Минг нафардан ортиқ киши иш билан таъминланган.

Корхонада йилига 16 миллион дона тайёр тикувчилик маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. Уларнинг 50 фоизини хорижга экспорт қилиш мўлжалланган.

Давлатимиз раҳбари корхонада тайёрланаётган маҳсулотлар сифатини кўздан кечирди, ишчилар билан мулоқот қилди.

Яна бир муҳим жиҳати, корхона томига қуёш панеллари ўрнатилган. Президент бу каби замонавий корхоналарни кўпайтириш, аҳоли бандлигини таъминлаш юзасидан мутасаддиларга кўрсатма берди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг