Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сингапур компанияси Ўзбекистонда 2,5 миллиард долларлик «ақлли шаҳар» барпо этмоқчи

Сингапур компанияси Ўзбекистонда 2,5 миллиард долларлик «ақлли шаҳар» барпо этмоқчи

Фото: «democratica.com»

Ўзбекистон давлат инвестиция қўмитаси ва Сингапурнинг «Universal Success Enterprises» компанияси ўртасида илк марта бўлиб ўтган туризм соҳасидаги биринчи халқаро инвестицион форум доирасида «ақлли шаҳар» қурилишини назарда тутувчи меморандум имзоланди.

Меморандумга кўра, компания 2,5 миллиард доллар миқдорида сармоя киритиш орқали 2019-2021 йилларда Тошкент вилоятида «ақлли шаҳар» барпо этишни режалаштирмоқда.

Universal Success Enterprises ақлли ва саноат шаҳарларини қуришда тажрибага эга. Жумладан, компания Ҳиндистонда 152 гектар майдонда «Kolkata West International City» ва 400 гектарлик «Dholera Special Investment Region» қуриш бўйича лойиҳани амалга оширган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг