Стартап лойиҳаларга 2 миллиард сўмгача маблағ ажратилади

Президент қарорига кўра, инкубация ёки акселерация дастурини муваффақиятли якунлаган ҳамда стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш учун ўтказилган нуфузли танловларда ғолиб (совриндор) бўлган стартап лойиҳаларга қуйидаги йўналишлар бўйича венчур жамғарма томонидан 2 миллиард сўмгача инвестиция маблағлари уларнинг устав фондига улуш сифатида киритиш орқали ажратилади:
- истиқболда муваффақиятга эришиш салоҳияти юқори бўлган намунавий моделни ишлаб чиқиш жараёнидаги стартап лойиҳага – 500 миллион сўмгача;
- Ўзбекистон бозорида муваффақиятли жорий қилинган стартап лойиҳага – 1 миллиард сўмгача;
- хорижий бозорга чиқиш имкониятига эга бўлган стартап лойиҳага – 2 миллиард сўмгача;
Савдо-саноат палатаси ҳамда жойлардаги ҳокимликлар:
- Жамғарма томонидан қўллаб-қувватланадиган бизнес лойиҳаларнинг ривожланишига кўмаклашиш учун шахсан масъул этиб белгиланади;
- ҳар чоракда юқори қўшилган қиймат яратувчи бизнес лойиҳаларни молиялаштириш учун Жамғармага таклифлар киритиб боради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter