Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Статқўм 2020 йилда энг кўп хурмо экспорт қилган ҳудудларни маълум қилди

Статқўм 2020 йилда энг кўп хурмо экспорт қилган ҳудудларни маълум қилди

Ўзбекистон 2020 йилда 18 та хорижий давлатга қиймати 48,6 млн. АҚШ долларига тенг 97,5 минг тонна хурмо экспорт қилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот берди.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даври билан солиштирилганда 50,1 минг тоннага кўп.

2020 йилда Ўзбекистон энг кўп хурмо экспорт қилган давлатлар:

-Қозоғистон – 56,8 минг тонна
- Россия – 32,1 минг тонна
- Қирғиз Рес. – 3,1 минг тонна
- Туркманистон – 2,8 минг тонна
-  Украина –1,8 минг тонна
- Беларусь Рес. – 818,1 тонна

2020 йилда хорижга энг кўп хурмо экспорт қилган ҳудудлар:

- Тошкент вилояти – 31,3 минг тонна
- Фарғона вилояти – 20,6 минг тонна
- Тошкент шаҳри – 16,5 минг тонна
- Наманган вилояти – 7,6 минг тонна
- Сирдарё вилояти – 4,9 минг тонна

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг