Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тойлоқлик фермерлар Alibaba орқали маҳсулотларини сота бошлади

Тойлоқлик фермерлар Alibaba орқали маҳсулотларини сота бошлади

Тойлоқда тумани ҳокимлигининг инвестициялар ва ташқи савдо бўлими томонидан дунёнинг йирик онлайн дўкони – «Аlibaba»да яратилган «TAYLAK DISTRICT COMPANIES» профили ташкил этилди.

Ушбу манзилда фермер хўжаликларида етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва уларнинг маълумотлари жойлаштирилиб борилиши йўлга қўйилди.

Шунингдек, туманда айрим фермер хўжаликлари аллақачон мазкур тизимдан фойдаланишга ўтган. Жумладан, экспортёр корхона «Muzaffarova Shahnoza Nuriddinovna» фермер хўжалиги Alibaba сайтида Gold supplier аъзолик профилини очиш орқали Бразилия, Хитой, Россия ва бошқа давлатлардан янги ҳамкорлар топиб, ўз маҳсулотларини экспорт қилмоқда.

Тойлоқ тумани ҳокимининг инвестициялар ва ташқи савдо масалалари бўйича ўринбосари Дилшод Умирзоқовга кўра, корхоналар онлайн савдо дўконларига жойлаштириш орқали экспорт географиясини кенгайтиришнинг қуйидаги имкониятларига эга бўлади:

  • катта бино ёки савдо мажмуасини қуриш, ижарага олиш керак бўлмайди;
  • яхши лойиҳа ва мавжуд маҳсулот билан қисқа фурсатда қўшимча даромад манбаига эга бўлади;
  • айни пайтда онлайн савдода рақобат суст. Яхши сервис билан ТОП компанияга айланиб олиш мумкин;
  • ҳудудий чегаралар йўқ;
  • кунига 24 соат, ҳафтасига 7 кун ишлай олиш;
  • онлайн савдо орқали харидорлар вақтининг тежалиши ва катта ассортиментни кўра олиш муҳим рол ўйнайди;
  • интернетдаги маҳсулотлар сонига ҳеч қандай чегара йўқ.

Юқорида санаб ўтилганлар онлайн савдонинг асосий хислатлари. Шунингдек, агар офлайнда дўкон бўлмаса, уни онлайнда очиш таваккал қилиш даражасини анча камайтиради. Чунки интернетда дўкон очиш ва юритишда кам маблағ сарфланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг