Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Туркия Ўзбекистон билан соддалаштирилган божхона йўлагини ташкил этмоқчи

Туркия Ўзбекистон билан соддалаштирилган божхона йўлагини ташкил этмоқчи

2 август, сешанба куни Тошкентда бўлиб ўтган Туркия, Озарбайжон ва Ўзбекистон ўртасидаги уч томонлама йиғилишда Туркия савдо вазири Меҳмет Муш Туркия Ўзбекистон билан соддалаштирилган божхона йўлагини ташкил этишини маълум қилди.

«Туркия ва Озарбайжон ўртасида соддалаштирилган божхона йўлагини ўрнатиш бўйича ишлар якуний босқичга етди ва синов дастурини ишга тушириш учун техник томонлари устида иш бошланди», – деди Меҳмет Муш.

Мушнинг қайд этишича, уч мамлакат муҳим бирлашган тижорат салоҳиятига эга, умумий ялпи ички маҳсулоти қарийб 1 триллион доллар ва аҳоли сони 130 миллионга яқин.

Унинг сўзларига кўра, Озарбайжон ва Ўзбекистон билан имзоланган имтиёзли савдо шартномалари бу салоҳиятни рўёбга чиқариш муҳимлигидан далолат беради.

«Ушбу келишувлар кўлами кенгайиши билан савдо алоқаларимиз янги даврга киришига ишонаман. Бундан ташқари, божхона постларида бюрократик тўсиқларни камайтириш бўйича кўриладиган қадамлар мамлакатларимиз ўртасидаги товар айирбошлашни осонлаштиради ва ҳажмни оширади», – дейди Туркия Савдо вазири.

Шунингдек, у Озарбайжон ва Ўзбекистон Туркиянинг Марказий Осиё давлатлари билан савдосида муҳим ўрин тутса, Озарбайжон ва Ўзбекистоннинг Европа, Яқин Шарқ ва Африка мамлакатлари билан савдосида Туркия ҳам кўприк вазифасини ўташини таъкидлайди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг