Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«UNG Petro» АЁҚШ тармоғи мотор мойи ва антифриз ишлаб чиқаришни йўлга қўйди

«UNG Petro» АЁҚШ тармоғи мотор мойи ва антифриз ишлаб чиқаришни йўлга қўйди

«Ўзбекнефтегаз» АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг ташаббуси ва топшириғига биноан, автомобилларга ёқилғи қуйиш шаҳобчалари тармоғи «UNG Petro» корхонаси юқори сифатли мотор мойлари, антифриз ва автомобиллар учун бошқа керак бўлувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйди.

Корхона раҳбари Мирзоҳид Мусаевнинг маълум қилишича, хориждан импорт қилинган, хусусан Германия, Хитой ва бошқа давлатлардан импорт қилинган присадкаларни қўшиш орқали европа стандартларига жавоб берувчи мотор мойлари тайёрланмоқда.

«UNG Petro» корхонаси шунингдек, антифриз маҳсулотини ҳам сотувга чиқармоқда.

Ушбу маҳсулотлар асосан Автомобилларга ёқилғи қуйиш станциялари тармоғида ва улар ҳудудида жойлашган мотор мойларини алмаштириш шохобчалари орқали жорий йилнинг 9 июн санасидан бошлаб сотувга чиқарилади.

«UNG Petro» корхонасининг АЁҚШларида сотилаётган бу маҳсулот турлари ва уларнинг нархлари ҳамда жойлашган манзиллари ҳақида маълумот олишни истасангиз, корхонанинг @UNG_Petro_Bot телеграм каналига уланишингиз мумкин.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ Матбуот хизмати

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг