Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Халқ банкининг кредит картаси билан осон харид қилинг

Халқ банкининг кредит картаси билан осон харид қилинг

Фото: Халқ банки

Маҳсулотлар ва хизматлар учун тўлов қилиш Халқ банкининг қисқа муддатли кредит картаси ҳисобига анча осонлашади. Мақбул фоиз ставкаси ва қулай шартлари билан.

Кредит йиллик 23% ставка билан 1 йилга берилади. Ушбу кредитнинг афзаллиги шундаки, агар мижоз маблағларни ишлатган кунидан бошлаб 30 кун ичида сарфланган миқдорни тўлиқ тўласа, у ҳолда қарз учун ҳисобланган фоизлар тўланмайди. Шунингдек, кредитнинг фақат фоизлари тўланадиган 9 ой бўлган имтиёзли давр ҳам мавжуд. Мижоз олиши мумкин бўлган максимал кредит миқдори – 12 250 000 сўм.

Кредит карта 1 йил муддатга очилади ва бутун вақт давомида сиз ушбу хизматдан кўп маротаба фойдаланишингиз мумкин. Бунда сиз бир йилга кредит расмийлаштирасиз ва бутун давр мобайнида картадаги барча маблағлар сиз учун очиқ бўлади. Зарур бўлганда сарфлашингиз ва имкон бўлганда қайтариб қўйишингиз мумкин.

Карта «UzCard» тизимида очилади ва бутун Ўзбекистон бўйлаб амал қилади. Унинг ёрдамида маҳсулотларни харид қилишингиз, коммунал хизматлар учун тўловлар қилишингиз, уяли алоқа ва бошқа кўп тўловларни амалга оширишингиз мумкин.

Кредит олиш учун сиз Халқ банкининг исталган филиалига паспорт билан келишингиз кифоя. Сиздан кафил ва турли хил маълумотнома талаб қилинмайди, кредит жуда осон ва тез расмийлаштирилади.

Ушбу кредит доимий иш жойига эга ва даромад манбаи бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига берилади.

Батафсил маълумот учун: +998 71 210 20 02

Веб-сайт: xb.uz

E-mail: info@xb.uz

Телеграм канал: https://t.me/xalqbankinfo

Telegram-bot: https://t.me/xbInfo_bot

Telegram-bot call center: https://t.me/xalqbankcall_bot

Facebook: Xalq Banki

Instagram: xalqbankinfo

Реклама ҳуқуқи асосида

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг