Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темир йўли қачон қурилиши айтилди

«Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темир йўли қачон қурилиши айтилди

Фото: «Xabar.uz»

Қирғизистон президенти С.Жапаров ҳозирда лойиҳанинг техник-иқтисодий асослари ишлаб чиқилаётганини айтди. Унинг сўзларига кўра, кузгача техник-иқтисодий асослаш ишлари якунланса, келгуси йилда йўл қурилиши бошланади. Темир йўл 3-4 йил ичида қуриб битказилади.

Жапаровнинг маълум қилишича, темир йўл Қирғизистонга йилига $200 млн даромад келтириши мумкин.

Қайд этилишича, темир йўл қурилиши бутун Марказий Осиё минтақасининг транспорт ва транзит салоҳиятини оширади. Магистрал Хитой, Қирғизистон ва Ўзбекистонни Каспий денгизи портлари ва ундан кейин Европа билан, келажакда эса Трансафғон темир йўли орқали Покистон портлари билан боғлаши мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг