Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хитойлик ишбилармонлар Ўзбекистон билан қайси соҳаларда ҳамкорлик қилмоқчи?

Хитойлик ишбилармонлар Ўзбекистон билан қайси соҳаларда ҳамкорлик қилмоқчи?

© Depositphotos / Pavel Danilyuk

Чжэцзян провинцияси компаниялари вакилларидан иборат делегация Ўзбекистонга ташриф буюради.

Хитойлик ишбилармонлар Ўзбекистон билан қишлоқ хўжалиги ва сув ресурсларини тежаш соҳаларида ҳамкорлик қилишга қизиқиш билдирди, дея хабар берди “Дунё" АА.

Ўзбекистоннинг Шанхайдаги бош консулхонаси томонидан Хитойнинг Чжэцзян провинцияси расмийлари билан биргаликда бизнес-симпозиум ташкил этилди.

Тадбирда провинциянинг масъул иқтисодий тузилмалари, бизнес уюшмалари ва етакчи маҳаллий компаниялар вакиллари иштирок этди. Унда Ўзбекистоннинг инвестициявий имкониятлари, савдо-иқтисодий ва туризм салоҳиятига бағишланган тақдимот ўтказилди.

Қайд этилишича, Чжэцзян провинциясида саноат, "яшил" энергетика, энергияни тежаш ва янги материаллар ишлаб чиқариш соҳалари ривожланмоқда.

“Хитой бизнеси Ўзбекистондаги лойиҳаларда иштирок этишга, хусусан, қишлоқ хўжалиги ва сув ресурсларини тежаш соҳаларида ҳамкорлик қилишга қизиқиш билдирди”, — дейилади хабарда.

Анжуманда мамлакатда ишлаётган Хитойнинг "Holley Group" компанияси ходимлари Ўзбекистондаги тажрибалари ҳақида сўзлаб беришди.

Тадбир якунида Чжэцзян провинцияси компаниялари вакилларидан иборат делегациянинг Ўзбекистонга бизнес-миссиясини ташкил этишга келишиб олинди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг