1 килограмм палов тайёрлаш қанчага тушади?

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, бир килограмм паловнинг ҳудудлар кесимида ҳисобланган қийматлари қуйидаги кўринишга эга бўлди (2025 йил июн):
- Қорақалпоғистон Р. — 97 684 сўм
- Андижон вилояти — 104 449 сўм
- Сирдарё вилояти — 104 623 сўм
- Хоразм вилояти — 105 215 сўм
- Бухоро вилояти — 107 405 сўм
- Наманган вилояти — 108 385 сўм
- Навоий вилояти — 108 612 сўм
- Жиззах вилояти — 108 900 сўм
- Сурхондарё вилояти — 109 678 сўм
- Қашқадарё вилояти — 110 211 сўм
- Самарқанд вилояти — 111 681 сўм
- Тошкент вилояти — 112 192 сўм
- Фарғона вилояти — 114 390 сўм
- Тошкент шаҳри — 116 267 сўм
Бир килограмм палов учун керакли маҳсулотлар:
- кунгабоқар ёғи — 0,3 л
- пиёз — 300 гр
- мол гўшти — 700 гр
- сабзи — 1 кг
- гуруч — 1 кг
- нўхат — 100 гр
- зира — 10 гр
- ош тузи — 20 гр
Эслатма: юқоридаги рақамлар ҳудудларда сотилаётган бир килограмм паловнинг нархига тўғри келмайди. Уларда палов тайёрлаш ва бошқа хизматлар ҳақи ҳам қўшиб ҳисобланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter