Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

1 октябрдан шифокорлар аттестациядан ўтказилади

1 октябрдан шифокорлар аттестациядан ўтказилади

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 мартдаги «Коронавирус тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги  қарори доирасида, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва худудий соғлиқни сақлашни бошқариш органлари хузуридаги тиббиёт ва фармацевтика ходимларига малака тоифасини берувчи ихтисослашган аттестация комиссиялари фаолияти тўхтатилган эди.

Сўнгра Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 3 июндаги баёнига мувофиқ, карантин даврида муддати тугайдиган тиббиёт ва фармацевтика ходимларига тегишли малака тоифаси берилганлиги тўғрисидаги сертификатларнинг амал қилиш муддати 2020 йилнинг 1 октябрига қадар узайтирилди. Ушбу муддат якунлангани муносабати билан тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш жараёнлари 1 октябрдан қайта бошланмоқда. Бу ҳақида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Врачлар ва фармацевтларга лицензия бериш ва аттестациядан ўтказиш республика маркази директори Аҳрор Ярқулов маълум қилди.

ССВ хабарига кўра, ихтисослашган аттестация имтиҳонлари барча карантин талабларига қатъий риоя қилган ҳолда, яъни санитайзерлар, тепловизорлар ёки пирометрлар билан таъминланган,  тиббий ниқоб тақилган ва ижтимоий масофа сақланган ҳолда тўғридан-тўғри ўтказилиши белгиланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг