Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

10 июлдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади

10 июлдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади

Фото: Xabar.uz

10 июлдан бошлаб ипотека кредитлари бўйича субсидия олиш учун аризалар қабул қилинади. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги хабар берди

Аризаларни Давлат хизматлари марказлари ёки my.gov.uz орқали топшириш мумкин.

Талаблар:

- Камида 30 балл (ижтимоий мезонлар асосида);

- Ўртача даромад (ойига) ҳудудларда: 3 118 500 – 9 240 000 сўм; Тошкентда: 3 118 500 – 10 626 000 сўм.

Ариза берувчи ва турмуш ўртоғи номида уй-жой бўлмаслиги лозим.

Ижтимоий ҳимояга муҳтожлар учун алоҳида мезонлар мавжуд.

Эслатма: Субсидия олиш учун ариза берувчининг ижтимоий мезонлар асосида камида 30 балл тўплаган бўлиши лозим. 

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг