Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

110 минг қути тамаки маҳсулотлари йўқ қилинди

110 минг қути тамаки маҳсулотлари йўқ қилинди

Бугун, 15 февраль куни Янгиҳаёт туманидаги саноат зонасида божхона хизмати органлари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар томонидан ноқонуний муомаладан олиб қўйилган тамаки маҳсулотларини кенг жамоатчилик иштирокида йўқ қилиш тадбири бўлиб ўтди.

Ташкил қилинган тадбирда Божхона қўмитаси ва Мажбурий ижро бўлими ходимлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Маълум қилинишича, Божхона қўмитаси Контрабандага қарши курашиш бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Сирдарё вилоятидаги яшаш хонадонларининг бирида тегишли ҳужжатлари бўлмаган 108 138 қути тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланган.

Саноат зонасида 110 минг қути сигаретлар журналистлар, блогерлар ва кенг жамоатчилик вакиллари гувоҳлигида ёқиб юборилди.

Шундан сўнг журналистлар ва блогерлар учун брифинг ҳам ташкил қилинди.

Брифингда маълум қилинишича, ўтган даврда 2 млн. қутидан ортиқ тамаки маҳсулотлари кенг жамоатчилик иштирокида йўқ қилинган.

Божхона органлари томонидан 2023 йилда 291 та ҳолатда қиймати 92,2 млрд. сўмлик 5,7 млн. қути, жорий йилда эса 56 та ҳолатда қиймати 14,0 млрд сўмлик, 528 740 қути тамаки маҳсулотлари билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар аниқланган.

Шу билан бирга брифингда 2023 йилда ушлаб қолинган ноқонуний тамаки маҳсулотларинг миқдори 2022 йилга нисбатан 3,5 баробарга ошганлиги ҳам таъкидланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг