Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Мактаб ўқувчисининг номусига теккан шахсга 14 ойдан бери чора кўрилмаган» — Сенат

«Мактаб ўқувчисининг номусига теккан шахсга 14 ойдан бери чора кўрилмаган» — Сенат

Иллюстратив фото

Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида Б.Э. исмли шахс 2020 йилнинг январь ойида 16 ёшли вояга етмаган (мактаб ўқувчиси) қизнинг ожизлигидан фойдаланиб номусига теккан. Ачинарлиси, бу ҳолат 2020 йилнинг февраль ойида вояга етмаган қизни зўрлагани ҳақида ижтимоий тармоқлар орқали маълум қилишини айтиб, уни қўрқитади ва такроран куч ишлатиб номусига тегади, дейилади Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси аъзоси Фарход Боқиевнинг ахборотида.

Қайд этилишича, ушбу жиноятни содир этган шахсга нисбатан қарийб 14 ойдан бери Термиз шаҳар ИИО ФМБ томонидан қонуний чоралар кўрилмай келинмоқда. Бу эса, аввало, ота-онани, қолаверса, мазкур воқеадан хабардор бўлган одамларнинг ички ишлар органи тизимига нисбатан ишончсизлик кайфиятини кучайтириши табиий албатта.

«Энг ачинарлиси, жабрланувчи қизнинг ота-онаси адолатни қарор топтириш, жиноятни амалга оширган шахсга нисбатан қонуний чора кўришни сўраб бир йилдан бери Термиз шаҳар ИИО ФМБга ва бошқа маъмурий идораларга қилган барча мурожаатлари эътиборсиз қодирилган. Айниқса, Термиз шаҳар ИИО ФМБ томонидан мазкур воқеа бўйича сифатсиз текширишлар ўтказилганлиги, жиноят иши қўзғатишни рад этиш ҳақидаги қарорлар қабул қилганлиги ҳамда жиноятни амалга оширган шахснинг дўстлари Термиз шаҳар ИИО ФМБда фаолият юритиши, шу сабабли иш бости-бости қилиб келинаётгани ота-онанинг сўнгги чора сифатида Сенатга мурожаат қилишига сабаб бўлган.

Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси томонидан мазкур тергов иши ҳар томонлама тўла ва холисона олиб борилиши ҳамда якунлари бўйича қонуний қарор қабул қилиниши назоратга олинди.

Тергов якуни бўйича қўшимча ахборот берилади», қайд этилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг