Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

2 июль куни ҳаво ҳарорати кескин кўтарилиши кутилмаяпти

2 июль куни ҳаво ҳарорати кескин кўтарилиши кутилмаяпти

Фото:«Xabar.uz»

Республика Гидрометерология маркази 2 июль куни кутиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди. 

Тошкент шаҳри.
Ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, 12-17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 20-22°, кундузи 32-34° бўлади.

Қорақалпоғистон ва Хоразм
Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 18-23°, кундузи 28-33° бўлади.

Бухоро ва Навоий.
Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 19-24°, кундузи 32-37° бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё.
Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 17-22°, кундузи 30-35° бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё. 
Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 19-24°, кундузи 34-39° бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона. 
Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-20°, кундузи 30-35° бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари. 
Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, тоғ олди ва тоғ ҳудудларда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15°, кундузи 20-25° бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг