Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентдаги 2000 дан ошиқ хонадонда газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

Тошкентдаги 2000 дан ошиқ хонадонда газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

Фото: «Xabar.uz»

Чилонзор туманидаги «Катта Қозирабод» маҳалласидаги 2 240 та хонадонда ҳамда 2 та улгуржи истеъмолчиларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда «Ҳудудгаз Пойтахт» ГТФ маълум қилди.

«Чилонзортумангаз» газ таъминоти бўлими томонидан Чилонзор тумани, Кичик халқа йўли ва Чилонзор кўчалари кесишмасидаги ер ости Д - 200 мм ўрта босимли компенсаторни алмаштириш ишлари режалаштирилган.

Шу сабабли, 2022 йил 28 феврал куни соат 10:00 дан 18:00 гача «Катта Қозирабод» маҳалласидаги 2 240 та хонадонларда ҳамда 2 та улгуржи истеъмолчиларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ қайта тикланади, дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг